СУВ ЎТКАЗМАЙДИГАН ҚАТЛАМ

СУВ ЎТКАЗМАЙДИГАН ҚАТЛАМ — ўзидан табиий босимли эркин сувни ўтказмайдиган ёки деярли ўтказмайдиган (гиллар, гилли сланецлар, дарзсиз оҳактошлар, яхлит кристалли жинслар) тоғ жинслари ёки устки ва остки томонидан сувли горизонт билан чегараланган тоғ жинсларининг кдглами. Сув ўтказмайдиган қатламнинг сувли қатламга нисбатан сув ўтказувчанлиги 10—100 марта кам. Сув ўтказувчанлиги ёмон бўлган тоғ жинсларига гиллар, қумоқ тупроқлар, алевролитлар киради. Сувни яхши ўтказувчи сувли қатламлар тошқотишма, шағал ва кумлардир. Сув ўтказмайдиган қатлам лардан гравитацион сувларни чиқариб олиш қийин бўлганлиги учун ер ости сувлари бурғи қудуқлари орқали сувни яхши ўтказадиган қатламлардан тортиб олинади. Сув ўтказмайдиган қатлам деформацияланганда ёки устки қатлам юпқа бўлганда сув ёки оқма қум тўсатдан ёриб чиқади.

Loading...