СУВ ТАЪМИНОТИ

СУВ ТАЪМИНОТИ — аҳолини, жамоат бинолари ва саноат корхоналарини, транспорт, қишлоқ хўжалиги. ва б. ни сув билан таъминлашга оид тадбирлар мажмуи. Сув таъминоти бир неча минг йиллардан бери маълум. Қад. Мисрда ер ости сувларини жуда чуқур қудуклар қазиб, оддий механизм билан чиқаришган. Бунда сопол, ёғоч, металл (мис ва қўрғошин) қувурларидан фойдаланишган. Қад. Римда йирик марказлаштирилган Сув таъминоти тизими бўлган. Ўрта Осиёда Ст. мил. ав. 6—5а. лардан маълум. Қадимги Самарқанд шахри Сув таъминотида шаҳарга кираверишда катта тўғон қурилган, унинг устидан шаҳарга катта ариқўтказилган. Ариқ излари ҳозир ҳам мавжуд (қ. Афросиёб).

Сув таъминотида қўлланиладиган муҳандислик иншоотлари комплекси Ст. тизими ёки водопровод деб аталади. Аҳоли яшайдиган пунктлардаги барча Сув таъминоти тизимлари марказлаштирилади. Сув таъминотининг коммунал (жамоат бинолари ва аҳолини сув билан таъминлайдиган) ҳамда ишлаб чиқариш. (саноат ёки қ. ҳ. ни сув билан таъминлайдиган) хиллари бор. С. т. да табиий сув манбалари — очиқ ҳавзалар (дарё, кўл, денгиз, сув омбори ва б.) ҳамда ер ости сувлари (булоқлар, артезиан сувлари ва б.)дан фойдаланилади. Аҳоли эғтиёжи учун энг яроқли сув — ер ости сувларидир. Лекин ер ости сувлари аҳолининг эҳтиёжини тўлиқ қондира олмайди. Шунинг учун йирик шаҳарлар ва саноат корхоналари чучук сувли очиқ ҳавзалар сувидан таъминланади.

Сув таъминотининг умумий схемаси: сув қабул қилиш иншооти 1, I насос ст-яси 2, сув тозалаш иншоотлари 3, тоза сув резервуари 4; II насос ст-яси 5, сув йўллари 6 (қувурлар, бетон ариклар ва б.), водопровод тармоғи 7 ва босим минорасидан иборат. Маҳаллий шароитга қараб, Ст. схемаси ўзгариши мумкин. Mac, ҳавза сувини тозалашнинг кераги бўлмаса, сув тозалаш иншоотларини қуришга эҳтиёж қолмайди. Агар сув ҳавзаси сув билан таъминланадиган объектдан баланд жойлашган бўлса, насос ст-ялари қурилмайди.

Ер ости сувларини чиқариш учун қувурли қудуклар ва горизонтал сув йиғгичлардан фойдаланилади. Булоқ сувлари каптаж иншоотлари (ғиштин идишла’р, камералар ва б.)га йиғилади. Кўпинча, ер ости ҳавзаларидаги сув насос ёрдамида юқоридаги идишга тўпланади, у ердан насос станцияси ёрдамида истеъмолчиларга юборилади. Насос стялари, одатда, марказдан қочма насослар, ростлаш, сақлаш ва назоратўлчаш аппаратлари билан, кўплари телебошқариш қурилмалари билан таъминланади, баъзилари тўлиқ автоматлаштирилади.

Тозалаш иншоотларида тозаланган сув водопровод тармоғи орқали истеъмолчиларга тарқатилади. Саноат корхоналарида (маълум шароитда) Сув таъминотининг айланма ва кетма-кет фойдаланиш тизимлари қўлланилади. Айланма тизимда ишлаб чиқариш. да ишлатилган сувни совитиб, тиндириб, тозалаб, ундан яна фойдаланилади. Кетма-кет фойдаланиш тизими бир корхонада ишлатилган сувдан бошка бир корхонада фойдаланишни кўзда тутади, натижада сув анча тежалади.

Аҳоли яшайдиган пунктлар, асосан, маҳаллий сув ҳавзалари суви билан таъминланади. Mac, Тошкент шахри Чирчиқ, Бўзсув ва б. табиий сув хавзаларидан сув ичади. Тошкентнинг Ст. марказлаштирилган, яъни барча Ст. тизимлари бирбирига уланган. Аҳолига бериладиган сув сифати катъий санитария кўригидан ўтказиб турилади. Бу иш шаҳар ва туман санэпидстанциялари зиммасига юкланган. Қ. х. нинг сувга бўлган эҳтиёжлари, дарёлар, каналлар, сув омборлари, коллекторлар, новлар, сув тарқатиш иншоотлари, насос ст-ялари ва б. суғориш мажмуалари орқали қондирилади.

Loading...