СУВ-ТУЗ АЛМАШИНУВИ

СУВ-ТУЗ АЛМАШИНУВИодам ва ҳайвонлар организмида сув ва тузларнинг қабул қилиниши, сўрилиши, тақсимланиши, эҳтиёжи ҳамда ажралиши билан боғлиқжараёнлар мажмуи. Сув-туз алмашинуви организм ички муҳитидаги суюқликлар миқдори, кислотаишқор мувозанати, ионлар таркиби, осмотик миқдорнинг доимийлигини таъминлайди (қ. Гомеостаз). Дастлаб тирик мавжудотлар океанларда пайдо бўлганлиги учун купгина денгиз умуртқасизларининг ички суюкликлари (асосий ионлар бўйича) денгиз суви таркибига ўхшаш. Эволюция жараёнида организмда ички муҳит суюқликлари тизими шаклланди ва уларда ион таркиби ҳамда сув микдорини бир меъёрда саклаб турувчи механизмлар ривожланди.

Организмдаги сувнинг умумий миқдори бўшлиқичлилар гуруҳига кирадиган ҳайвонлар (медузалар)да 95 — 98% атрофида, сут эмизувчиларда 60 — 70% ва ҳашаротларда 45—65%. Одамда сувнинг умумий микдори гавда оғирлигига нисбатан 60%ни, ҳужайра ичи суюқлигида 40%, ҳужайра ораси суюқлигида 16%, томир ичи суюқлигида 4,5% ни ташкил қилади. Тўқималардаги физик кимёвий жараёнларни ионлар (NaҚ, KҚ, Ca2Қ, Mg2Қ, Cl% SO4 , HCOl ва б.) ҳамда микроэлементлар таъминлайди. Чучук сувда яшайдиган ҳайвонларда электролитлар ичак устки қобиғи ёки оғиз ва клоака шиллиқ қаватларидан сўрилиб, қон ва лимфа орқали организм ҳужайраларига тарқалади. Туз таркиби бўйича ҳужайра ичи ва атрофи суюқликлари тубдан фарқ қилади; ҳужайра ичида КҚ, Mg2Қ ва фосфатлар, ҳужайра атрофида NaҚ, Са2Қ, С1 кўп. Ионлардаги номутаносиблик плазматик мембрана фаоллиги ва ҳужайра кимёвий компонентларига айрим ионлар боғланганлиги билан боғлиқ. Ҳужайра ичида ҳам ионлар бир хилда тарқалмаган: NaҚ цитоплазмага нисбатан ўзакда кўпроқ. Са2Қ — митохондрияларда. Организмда тузлар сақланадиган жойлар (депо) мавжуд: суяк тўқимасида Са2Қ, жигарда бир қатор микроэлементлар тўпланади.

Сув алмашинуви осморегуляциянинг турига боғлиқ, чунки у тузларнинг чиқарув системасига таъсир кўрсатади. Кўпгина чучук сувда ҳамда сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонларнинг устки қобикларида ионларни сорбция қиладиган ҳужайралар бўлади, денгиз гомойосмотик ҳайвонларида тузларни экскреция қиладиган органлар (туз безлари, жабраларда жойлашган махсус ҳужайралар) ривожланган. Сут эмизувчиларда сув ва тузларни назорат қиладиган асосий орган буйрак ҳисобланади.

Сув-туз алмашинуви назорати махсус рефлектор системалар ёрдамида амалга оширилади, улардан бири суюқлик микдорининг ўзгаришига (волюморегуляция), иккинчиси эса осмотик миқдорнинг ўзгаришига (осморегуляция) реакция беради, бундан ташқари, айрим ионлар микдорини назорат қиладиган махсус системалар аниқланган. Mac, қон миқдорининг камайиши организмда NaҚ ушлаб қоладиган вазопрессин ва альдостерон гормонларининг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Қонда Са2Қ миқдорининг кўпайиши кальцитонин ишлаб чиқарилишини кучайтириб, ионнинг суякка ўтиши ва буйраклар орқали ажралишини таъминлайди. Гипокальцемия ҳолати эса паратиреоид гормон секрециясини кучайтиради, бу омил Са2Қ нинг суяклардан резорбция қилинишини таъминлайди ва буйраклар орқали чиқарилишини камайтиради. Сувтуз гомеостазини таъминловчи аъзо ва системалар марказий нерв системаси томонидан назорат қилинади.

Муҳсин Зокиров.

Prev Article

СУВСАРЛАР

Next Article

СУВЎТЛАР