СУВ ХЎЖАЛИГИ

СУВ ХЎЖАЛИГИхалқ хўжалиги тармоғи; сув ресуреларини ўрганиш, ҳисобга олиш, ундан комплекс фойдаланишни режалаштириш, суғориш системаларини эксплуатация қилиш, ер ости ва ер усти сувларини ифлосланишдан, тугаб қолишдан сақлаш, шунингдек, уни истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланади. Сув хўжалиги вазифасига ерларни суғориш, захини қочириш, яйловларни сув билан таъминлаш; тупроқ қатламининг ювилиб кетиши ва жарликлар ҳосил бўлишининг олдини олиш; ерларни, бинолар, иншоот ва б. объектларни сув тошқини ва сув босишдан муҳофаза қилиш; саноат, қишлоқ хўжалиги., аҳолини сув билан таъминлаш (қ. Сув таъминоти), сув энергиясидан фойдаланиш; баликчилик ва балиқ овлаш, кема қатнаши ва ёғоч оқизиш ишлари учун зарур бўлган иншоот ва мосламаларни қуриш; сув ресуреларининг беҳуда сарфланиши, камайиб кетиши ва ифлосланишидан муҳофаза қилиш ва б. ишлар киради. Сув ресурелариаан фойдаланиш тартибига кўра, халқ хўжалиги тармоқлари сув истеъмолчи ва сувдан фойдаланувчи тармокҒiapra бўлинади. Сув истеъмол ч ил ар (саноат, қишлоқ хўжалиги., коммунал хўжалиги) сувни манбадан олиб, аксарият тамомила истеъмол қилади ёки бир қисмини ўзлаштиради ва буғлантириб юборади, қолган қисмини эса сифатини ўзгартирган (оқова) ҳолда қайтаради. Натижада манба сувининг сифати, микдори ва режими ўзгаради. Сувдан фойдаланувчилар (гидроэнергетика, сув транспорта, балиқчилик ва б.) сувнинг ўзидан эмас, унинг энергиясидан ва сувли муҳитдан фойдаланадилар, натижада манбадаги сув сифати, микдори ва режими ўзгармайди.

Ўрта Осиёда қишлоқ хўжалиги жуда кўп сув истеъмол қилади. Унинг ҳиссасига суғорма деҳқончиликда тўлиқ сарфланадиган умумий сув миқдорининг 80—90% га яқини ёки йилига 64 млрд. м3 тўғри келади. Унинг асосий қисми сугорма деҳқончиликда сарфланади. Арид зоналардаги сув ресуреларининг энг муҳим хусусияти — уларнинг ҳудудлар бўйича нотекис тақсимланганлиги, шунингдек, даре оқимининг вакт (йиллар ва мавсумлар бўйича оқим ўзгариши) оралиғида ноқулай тақсимланишидир. Айрим ҳудудларда сув ресурслари ва унга бўлган эҳтиёж ўртасидаги номувофикликни йўқотиш учун гидротехника иншоотлари: дарё ва каналлар оқимини кўп йиллик, йиллик, мавсумий ва ой, ҳафта ва сутка давомида тартибловчи сув омборлар (қ. Сув омбори), дарё оқимини ҳудуд бўйлаб тақсимловчи каналлар; дарё ва сув омборлари ва шу кабидан сув олувчи насос станциялари (қ. Насос станцияси) қурилади. Гидротехника иншоотлари комплексининг мажмуи сув хўжалиги системасини ташкил этади. Суғориш ва халқ хўжалигининг бошқа мақсадлари учун сувга бўлган эҳтиёж кучайган ҳозирги даврда бир қанча тармокларга хизмат қиладиган кўп мақсадли йирик сув омборлари қурилмоқца (мас, Чорвоқ, Норак, Тўхтағул ва б. сув омборлари ирригация ва гидроэнергетикага хизмат қилади), сувни ҳавзалараро тақсимлаш ва уни узок, масофаларга олиб бориш ишлари амалга оширилмоқда (мас, Амударё суви АмуБухоро машина капали орқали Зарафшон дарёси ҳавзасига оқизилмоқда).

Ўзбекистонда Сув хўжалиги тарихи жуда қадимий. Сирдарё ва Амударё этакларида мил. ав. 8—7-а. лардан бошлаб суғорма деҳқончилик қилинганлигининг археологик далиллари мавжуд. Самарқанд воҳаси, Фарғона водийсида қадимий суғориш иншоотлари (каналлар, тўғонлар, коризлар) қолдиқлари ҳозиргача сақланиб қолган. Йирик суғориш каналларидан Бўзсув, Занг кабилар қадимий тарихга эга. 10-а. да Пасттоғ дараси (Жиззах вилояти Фориш тумани)да қурилган Хон банди (сув сиғими 1,5 млн. м3), 16-а. да Самарқанд вилоятида қурилган Абдуллахон банди ўша даврнинг ноёб иншоотларидан бири бўлган.

Ўзбекистонда Сув хўжалиги системаси 20-а. нинг 20й. ларидан бошлаб эски суғориш тармокларини тиклаш, янгиларини қуриш, суғориладиган янги ерларни ўзлаштириш (Мирзачўл, Далварзин, Қумқўрғон даштлари, Жиззах чўли, Қизилқум чеккаси) ва унинг сув таъминоти, хўжаликлараро суғориш ва коллектордренаж тармокларини қуриш ва б. билан боғлиқ ҳолда шаклланади (қ. Канал, Мелиорация). Қ. х. суғорма деҳқончиликка асосланган Ўзбекистонда сувни истеъмолчиларга ўз вақтида ва керакли миқцорда етказиб бериш мақсадида кўплаб канал, гидроузел, гидротехника иншоотлари, сув омборлари, доимий насос станциялари, коллектордренаж тармоқлари қурилди. Республика С. х. да 4,3 млн. га суғориладиган ерлар ва 19,5 млн. га сув чиқарилган яйловларни сув билан таъминлаш учун умумий сув сарфи 2500 м3/сек бўлган 75 та йирик канал, умумий ҳажми 18,6 млрд. м3 бўлган 53 сув омбори ва 25 сел омбори, 32,4 минг км хўжаликлараро ва 176,4 минг км хўжалик суғориш тармоқлари, 5000 га яқин насос агрегатлари ўрнатилган 1479 доимий насос ст-ялари ва б. иншоотлар қурилган. Сув хўжалиги ўз қурилиш индустрияси ва механизациялашган сув қурилиш ташкилотларига эга. Сув хўжалиги тизимида и. т. интлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари (Ўрта Осиё ирригация и. т. инти, «Сувлойиҳа» бирлашмаси, Тошкент ирригация ва мелиорация инти, коллежлар), лойиҳаизланув муассасалари фаолият кўрсатади. Сув хўжалигига умумий раҳбарликни Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги олиб боради. Вазирликнинг вилоятлар бошқармалари ҳамда ирригация тизимлари гидроузеллар, каналлар, насос ст-ялари ишларини бошқаради. Гидрометрия хизмати жойларда сув тақсимотини ҳисобга олади ва назорат қилади.

Loading...