СУВАЙШ КАНАЛИ — Мисрнинг шим. шарқий қисмидаги кема қатнайдиган шлюзсиз денгиз канали. Ўрта денгизни Қизил денгиз билан бирлаштириб туради. Атлантика ва Ҳинд океанлари ўртасидаги энг қисқа сув йўли (Африкани айланиб ўтишни 8—15 минг км га қисқартиради). Сувайш канали худуди Осиё билан Африка оралиғидаги шартли географик чегара деб қабул қилинган. Канал кема қатнови учун 1869 й. 17 нояб. да расмий очилган. Уз. 161 км (каналнинг чикишдаги давоми билан эса 173 км). Кенглиги 120—150 м, ўзанининг тубида 45—60 м. Чукурлиги фарватерида 12,5 — 13 м. Кемалар канални ўртача 11—12 соатда сузиб, ўтади. Каналга кираверишдаги энг йирик портлар: Ўрта денгизда Порт Сайд ва Қизил денгизда Сувайш. С. к. трассаси Сувайш буйнинннг энг тор ва паст қисмидан, қатор кўл (Тимсоҳ кўли, Катта ва Кичик Шўр кўллар) ҳамда Манзала лагунаси орқали ўтган. Канал зонасини ичишга яроқди сув билан таъминлаш учун Нил дарёсидан уз. 180 км чучук сувли Исмоилия ва Порт Сайд йўналишида Аббосия каналлари қазилган (Қадимги Мисрда мил. ав. 2 минг йилликда Нил дарёсини Қизил денгиз билан боғлаган канал — Фиръавнлар канали қазилган). Сувайш канали нефтга бой Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларини ҳамда Осиё, Австралия ва Шарқий Африкани Ғарбий Европа билан боғловчи халқаро денгиз йўлида жойлашган. Каналда ташилаётган жами юкларнинг 70% дан кўпроғи нефть ва нефть маҳсулотларига тўғри келади. Канал қурилиши 1859 й. 25 апр. да француз (Линан ва Мужель) ва итальян (Негрелли) муҳандислари лойиҳаси бўйича бошланган. Канал қазишда ҳар ойда Миср деҳқон (фаллоҳ) ларидан 60 минг киши мажбуран жалб қилинган. 1882 й. да Англия Мисрни босиб олгач, Сувайш канали Буюк Британиянинг яқин Шарқдаги энг катта ҳарбийстратегик базаси бўлиб қолди. Сувайш каналини 1956 й. га қадар, асосан, Англия ва Францияга қарашли компаниялар бошқариб келган. 1956 й. 26 июлда Миср ҳукумати канални национализация килди. Канал орқали ўтадиган кемалардан олинадиган бож ҳақи MAP иқтисодиётига катта даромад келтиради.