СУВАЙШ

СУВАЙШ — Мисрдаги шаҳар, Сувайш муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 417,6 минг киши (1990-й. лар охири). Сувайш каналидан Кизил денгизга чиқиш жойидаги порт. Халқаро аҳамиятга эга савдотранзит маркази. Нефть кимёси ва нефтни кайта ишлаш, цемент, озиқовқат саноатлари, кемасозлик ва кема таъмирлаш корхоналари бор. Ҳоз. Сувайш яқинида мил. ав. 2-а. да Нил дарёсини Қизил денгиз билан боғловчи кема қатнайдиган канал курилган. Қадимда Сувайш (юн. Клизма) савдо маркази сифатида машхур бўлган. Сувайшнинг ривожланиши 1869 й. дан Сувайш канали курилиши билан жадаллашди.

Loading...