СУВЕРЕНИТЕТ

СУВЕРЕНИТЕТ (франц. souverainete — олий ҳокимият) — ҳокимиятнинг устунлиги ва мустақиллиги. Суверенитетни ҳурматлаш — халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий принципи. У БМТ Устави ва б. халқаро ҳужжатларда мустаҳкамлаб кўйилган. Конституциявий ҳуқуқ фанида давлат Си, миллат Си, халқ Си тушунчалари ишлатилади. Давлат Си — ҳокимиятнинг мамлакат ичида олийлиги ва ташқи муносабатларда тўла мустакиллиги. Давлат Си ҳақидаги гоя Жан Боден (16-а., Франция)га тегишлидир. Унинг фикрича, Суверенитет давлатнинг энг мухим белгиси ҳисобланади, бунда абадий, мутлақ, бўлинмас олий ҳокимият назарда тутилади. Давлат Си тушунчаси кейинги даврларда янада ривожлантирилди ва бойитидди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида давлат Си алоҳида бобда ўз ифодасини топган, Конституциянинг 1моддасида «Ўзбекистон суверен демократик республика» эканлиги қайд қилинган. Миллат Си — миллатнинг тўла ҳокимиятини, унинг тўла сиёсий эркинлигини, ўз миллий ҳаётини белгилаш реал имкониятига эгалигини, мустақил давлатни ташкил қила олишгача бўлган ҳуқуққа эгалигини билдиради. Халқ Си — халқнинг тўла ҳокимиятини англатади, яъни халқ жамият ва давлатни бошқаришда реал иштирок этиш учун ижтимоийиқтисодий ва сиёсий воситаларга эга бўлади. Халқ Си. — барча демократик давлатларда конституциявий тузум принципларидан бири ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида курсатилишича, «Халқ давлат ҳокимиятининг бирданбир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади» (7модда).