СУВКЕСАРЛАР

СУВКЕСАРЛАР (Rynchopidae) балиқчилар туркумига мансуб қушлар оиласи. 3 тури тропик минтақада тарқалган. Гавдасининг уз. 45 см ча. Оққора тусда. Қанотлари узун ва ингичка. Тумшуғи катта; остки тумшуғи усткисидан анча узун. Осиё, Африка, Американинг тропик ҳамда субтропик минтақаларидаги йирик ички сув ҳавзалари ва дарёларнинг қуйилиш жойларида яшайди. Туда бўлиб қумга уя қуради. 3—4 та тухум қўяди. Тухумларини урғочиси босади. Майда баликлар, ҳашаротлар ва б. ҳайвонлар билан озикланади. Сув устида остки тумшуғини сувга бир оз ботириб, пастлаб учади; тумшуғига тушган ўлжани ҳавога улоқтириб, яна ҳавода тутиб олади. .