
СУВНИ ЮМШАТИШ
СУВНИ ЮМШАТИШ — кимёвий ишлов бериш йўли билан сувнинг қаттиқлигини йўқотиш. Бунда сувга сода, натрий фосфат каби тузлар қўшилади. Шунда кальций ва магний СаСО3 MgCO3, (СаРО4)2 ва М§3(РО)2тарзида чўкади. Сувни юмшатишнинг ионит усули ҳам бор. Ионитлар сувда эримайдиган табиий ёки сунъий материаллар, мас, сульфат кислота билан ишлов берилган кумир, сунъий алюмосиликатлар ёки турли смолалардан иборат. Сув ионитлар орқали сузилганда уларнинг ионлари (зарядли заррачалари) сувдаги қўшимчалар ионига алмашинади, натижада сув юмшайди.