СУВСУВЛИ РЕАКТОР — занжир ядро бўлиниш реакциясини амалга оширувчи нейтронларни секинлаткич ва иссиқлик элтувчи сифатида сувдан фойдаланиладиган ядро реактори; иссиқлик реакторинкж бир тури. У иссиклик ажратувчи элементлар жоилаштириладиган фаол зонали, сув билан тўлдирилган цилиндрик корпусдан иборат. Сувсувли реакторда ядро ёқилғиси сифатида 235U изотопи билан бойитилган (2—5%) уран (П)оксидидан фойдаланилади.
Сувсувли реакторнинг энергетик ва тадқиқот олиб бориладиган хиллари бор. Баъзи энергетик Сувсувли реакторлар (расмга қ.) сувни мажбуран циркуляция қилиш оқибатида ишлайди; бунда сувнинг т-раси кайнаш т-расидан паст бўлади. Бундай Сувсувли реакторда сув буггенераторга ўтади, у ерда иссикликни иккинчи (буғтурбинали) контурдаги сувга узатиб совийди. Шунингдек, суви фаол зонасида қайнайдиган ва реакторнинг ўзида ёки ундан ташқарида буғни сепаратлайдиган энергетик Сувсувли реакторлар ҳам бор. Буғ бундай реактордан тўғридантўфи тур Суви босим остида бўлгаи сувсувли реактор. Ғ — иссиклик ажратувчи элементи бўлган фаол зона; 2 — корпус (иссиклик элтувчиларнинг кириши ва чиқиши стрелка билан кўрсатилган). бинагаўтади. Сувсувли реактор ср. кичик габаритли, содда ва уни ишлатишда ишончли, унинг солиштирма қуввати юқори. Юқори қувватли Сувсувли реакторлар атом электрстанцияларда қўлланади. Кичик қувват г. ли (100150 МВт ли) Сувсувли реактор лардан кемаларда ва Кучма энергетик қурилмаларда фойдаланилади. Оммавий ишлаб чиқариладиган Сувсувли реакторнинг қуввати 440 ва 1000 МВт.