СУХАРТО

СУХАРТО (Suharto) (1921.8.6, Кемусу, Жокьякарта яқинида) — Индонезия давлат арбоби, генерал. Индонезия халқининг Голландия мустамлакачиларига қарши қуролли курашида қатнашган (1945—49); Индонезияга тегишли Ғарбий Ирианни озод этиш учун тузилган қўшинларга бошчилик қилган (1962—63). Сухарто захирадаги стратегик пиёда қўшинлар қўмондони (1963—65), кейинчалик ҳокимиятни ҳарбий гуруҳлар бошқарган пайтда пиёда қўшинлар вазири (1965 й. 30 сент.). 1966 й. мартдан ҳокимият тепасида. Сухарто даврида утказилган иқтисодий ислоҳотлар туфайли Индонезия ижтимоийиқтисодий қолокликдан чиққан. Сухарто «оилани режалаштириш», яъни туғилишни чеклаш ҳақидаги дастурга имзо чеккан (1990 й. 2 июнь). 1997 й. да Осиё бозорларидаги молиявийиқтисодий инқироз Индонезияга катта зарар етказган, мамлакатда сиёсий таназзул юз берган (1998 й. май). С. истеъфога чиқишга мажбур бўлган.

Prev Article

СУФИЙЛИК

Next Article

СУХОНА