СУХЭ-БАТОР — Монголиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Селенга аймоғининг маъмурий маркази. Аҳолиси 22,9 минг киши (1999). Трансмонголия т. й. магистрали бўйидаги савдотранспорт тугуни, Орхон дарёсини Селенга дарёсига куйилиш жойидаги пристань. Ёғочсозлик к-ти, гугурт ф-каси, қоғоз, озиқовкат корхоналари, иссиқлик электр ст-яси бор. Шаҳарга 1940 й. да асос солинган ва Монголиянинг сиёсий ва давлат арбоби Сухэ-Батор номи билан аталган.