СУЮҚ КРИСТАЛЛАР

СУЮҚ КРИСТАЛЛАР, суюқ кристалл ҳолат, мезоморф ҳолат — моддаларнинг суюқлик (оқувчанлик) хоссалари ҳамда қаттиқ кристалларнинг баъзи хоссалари (анизотропия) га эга бўлган оралиқ ҳолати. Суюқ кристаллар ҳосил қилган моддаларнинг молекулалари таёқча ёки чўзиқ пластинкасимон шаклда бўлади. Термотроп ва лиотроп хилларга бўлинади. Термотроп Суюқ кристаллар — маълум тра оралиғида мезоморф ҳолатда, ундан паст трада қаттиқ кристалл, юқори трада эса оддий суюклик ҳолатида бўлади. Mac, иазоксианизол 118,27° да анизотроп бўлиб, суюқ кристаллар ҳосил қилади. 135,85° да эса у изотропликни намоён қилиб, оддий суюқликка айланади. Баъзи моддаларнинг махсус эритувчилардаги эритмаси лиотроп Суюқ кристаллар дейилади.

Суюқ кристаллар молекулаларининг тартибланиш даражасига кўра нематик («азоксионизол, синтетик полипептид эритмалари) ва смектик (совуннинг сувдаги эритмаси) Суюқ кристалларга бўлинади. Нематик ва смектик Суюқ кристалларнинг ташки кўринишини поляризацион микроскоп ёрдамида осонгина ажратиш мумкин. Нематик Суюқ кристаллар ипсимон, смектик Суюқ кристаллар конуссимон, таёқчасимон ва босқичли тузил ган.

Суюқ кристалларнинг холестерик (холестериннинг пропил эфири) хили ҳам мавжуд бўлиб, унинг молекулалари бирбирига параллел жойлашган узунчоқ пластинкасимон шаклда. Холестерик Суюқ кристаллар органик суюкдиклар ва қаттиқ кристалларнинг оптик фаоллигидан бир неча марта юқори бўлган оптик фаолликкя эга.

Баъзи термотроп Суюқ кристаллар 2 мезоморф ҳолатда бўлиши мумкин (қ. Полиморфизм). Бунда структуравий ўтишлар қуйидагича: қаттиқ^смектик— жематик—>аморфсуюқ кристалл фаза схемаси бўйича боради ва 1 тартибли фаза ўтиш содир бўлади.

Суюқ кристаллар эластик, магнит ва оптик анизотроплик, ёпишқоқлик, электр ўтказувчанлик ва б. хоссаларга эга.

Суюқ кристаллар 1888 й. да Ф. Рейнитцер ва О. Леманлар томонидан кашф этилган.

Ад.: Пикин С . А., Структурные превращение в жидких кристаллах, М., 1981.

Америк Ю. Б., Крендель Б. А., Химия жидких кристаллов и мезоморфных полимерных систем, М., 1981.

Loading...