СУЮҚ ШИША

СУЮҚ ШИША, эрувчан шиша — натрий ёки калий силикатларнинг сувдаги эритмаси. Умумий формуласи Ме2О nSiO2 (бу ерда Me — Na ёки К). Кимёвий фаол, қаттиқ, суюқ ва газсимон моддалар билан реакцияга киришади. Кислотабардош цемент, силикат бўёқ, ғовак силикат маҳсулотлар (фильтрлар ва ҳ. к.), иссиқни ва товушни изоляцияловчи материаллар, оловбардош кимёвий толалар ишлаб чиқариш. да, ёғочни чиришдан саклашда, елим сифатида (силикат елим) ва б. мақсадларда кенг қўлланади (яна қ. Шиша).