СУЮҚЛАНИШ

СУЮҚЛАНИШ — модданинг қаттиқ кристалл ҳолатдан суюқ ҳолатга утиши; иссиклик ютилиши билан кечадиган жараён. Суюкданаётган модданинг таркиби ўзгармаса конгурент С, ўзгарса инконгурент Суюқланиш дейилади. Суюқланиш жараёнида модданинг тартибли кристалл тузилиши бузилади, кристаллар юзасида ва кристаллитларнинг ўзаро чегаралари яқинида суюқ микротомчилар пайдо бўлади. Қиздирилган сайин бу микротомчилар йириклашади ва бирбирига қуйилиб, суюқ фаза бўлиб шаклланади, кристаллар эса фрагментлар шаклига ўтиб то тўлиқ йўқолгунга қадар ўлчамлари кичиклашади. Майда кристалл полидисперс моддаларнинг суюқ ҳолатга ўтиши ўзгармас трада эмас, балки маълум тралар оралиғида амалга ошади; энг майда кристалларнинг Суюқланиш т-расидан бошланади ва энг йирик кристалларнинг С т-расида тугайди. Кдттиқ эритмалар хам ўнлаб тра оралиғида суюлади. Бу тра оралиғи ҳолат диаграммасига мос равишда эритмалар таркибига боғлиқ.

Анорганик ҳолат моддалар 275° дан (гелий 4Не) 3380° гача (вольфрам W) тра оралиғида суюқланади. Суюқланиш т-раси энг юқори бўлган бирикмаларга гафний нитрид HfN (3300°), цирконий карбид ZrC (3887°), тантал карбид ТаС (3985°) ва гафний карбид HfC (3890°) киради. Органик моддалар 350—850° да суюкланади. Суюқланиш табиатда (Ер юзасида муз ва кррнинг эриши, минералларнинг магмалар ҳосил қилиб Си ва б.), фан ва техника, қуйиш, кавшарлаш, соф моддалар олишда муҳим аҳамиятга эга.