СУЮҚЛИК — модданинг қаттиқ ва газеимон ҳолатлари ўртасидаги агрегат ҳолат. Суюқликнинг баъзи хоссалари газникига, баъзи хоссалари қаттиқ жисмникига ўхшаб кетади. У қаттиқ жисмга ўхшаб маълум ҳажмни эгаллайди, идишга қуйганда эса, газ сингари, идиш шаклини олади. Кимёвий таркибига кўра С. 1 компонентли (соф), 2 компонентли (бинар), 3 компонентли ва кўп компонентли (4 ва ундан ортиқ компонентли) суюқ аралашмалар (эритмалар)га бўлинади. Физик табиатига кўра Суюқлик нормал (одатдаги), суюқ кристаллар ва квант суюкликлар (суюқ 4Не, 3Не ва уларнинг эритмалари) га бўлинади. Одатдаги Суюқликлар фақат битта фазага эга. Гелий «Не икки суюқ фазада — нормал ва ўта оқувчан фазаларда, суюк, кристалл моддалар эса нормал ва бир ёки ҳатто бир неча анизотроп фазаларда бўлиши мумкин. Нормал Суюқлик ташқи таъсир бўлмаганида макроскопик бир жинсли ва изотроп бўлади. Худди шу хоссалари билан Суюқлик газга ўхшайди, аммо анизотроп кристалл қагтиқ жисмлардан кескин фарқ қилади. Аморф қаттиқ жисмлар (мас, шиша) ўта совитилган Суюқлик бўлиб, одатдаги Сдан кинетик характеристикалари сон қийматлари билан фарқ қилади. Агар Суюқлик қиздирила бошланса, унинг иссиқлик ўтказувчанлик, ёпишқоқлик, диффузия каби хоссалари газларнинг шундай хоссаларига якинлашиб боради. Кристалланиш т-расига яқинлашганда эса, купчилик одатдаги Суюқлик ларнинг зичлиги, сиқилувчанлиги, иссиқлик сиғими, электр ўтказувчанлиги каби хоссалари мос равишдаги қаттиқ жисмларнинг шундай хоссаларига яқинлашади.
Сларда молекулалар бирбирига яқин туради. Шунинг учун хар бир молекула ўзининг атрофидаги қўшни молекулалар билан ўзаро таъсирлашиб туради. Суюқлик молекулалари газ молекулалари каби эркин ҳаракат қилмасдан, қандайдир вақт оралиғида ўтроқ ҳолат деб аталувчи ҳолатдаги мувозанат вазият атрофида тебраниб туради. Вақтвакти билан С молекуласи олдинги мувозанат вазиятдан ўз ўлчамларига яқин бўлган масофача узоқликка ўтиб, янги мувозанат вазиятни эгаллаб боради. Шу тарзда С молекулалари Суюқлик ҳажми бўйича бетартиб равишда секинлик билан кўча бошлайди. С аниқ ҳажмга эга бўлишига қарамай, маълум шаклни саклаб қола олмайди ва идишнинг ўзи эгаллаган қисмининг шаклини олади.
Моддаларнинг фаза ҳолати, асосан, тра Т ва босим Р га боғлиқ. Молекулаларнинг ўзаро таъсири ўртача потенциал энергиясининг уларнинг ўртача кинетик энергиясига нисбатан фаза ҳолатини аниклайдиган катталик (еТ, Р) ҳисобланади. Қаттиқ жисмлар учун (еГ, Р)»ғ; бу молекулаларнинг ўзаро таъсир кучининг катта эканлигини ва у молекулаларни мувозанат ҳолат яқинида ушлаб туришини кўрсатади. Газлар учун (еТ, Р)«ғ; бу молекулаларнинг тортишиш кучи уларни бирбирига яқин ҳолатда ушлаб тура олмаслигини ифодалайди. С учун (гТ, Р)~ғ. Бу эса Суюқликни ташкил этувчи молекулаларнинг узлуксиз бетартиб ҳаракати ва молекулалар орасидаги ўзаро таъсир кучларининг қўшган ҳиссалари деярли бир хил эканлигини кўрсатади.
Суюқликнинг макроскопик хоссалари механика, физика, физиккимё услубларидан фойдаланиб ўрганилади. Mac, мувозанат ҳолатдаги Суюқликнинг механик ва иссиклик хоссалари термодинамика услублари; мувозанат ҳолатдан чиқарилган Сларда содир бўлувчи жараёнлар қайтмас жараёнлар термодинамикаси; яхлит муҳит деб қаралувчи Суюқлик ҳаракати гидродинамика; суюқ металларнинг ўзига хос оқими магнит гидродинамика услублари орқали ўрганилади.
Аброр Нўъмонхўжаев.