СУЗМА — сут маҳсулоти. Асосан, Урта Осиё ва Қозоғистонда уй шароитларида тайёрланади. Қатиқ ёки кувда сариёғи олинган айронни сурп халтага солиб, 3—5 соат илиб қўйилади. Зардоби сизигач, Сузма ҳосил бўлади. Қатиқ ва айрондаги витаминлар, органик моддалар тўла сақланиб қолади. Сузма тўйимли ва парҳез маҳсулот ҳисобланади. Туз ва кўкатлар қўшиб истеъмол қилинади, қурт тайёрланади.