СВЕРДЛИН Лев Наумович (1901.16.11, Астрахон — 1969.29.8, Москва) — Халқ артисти (1954). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1944). 1921 й. Туркистон Сиёсий бошқармаси қошидаги театр студиядан С. Москвага ўқишга жўнатилган. Ўқишни тугатгач (1926), 1937 й. гача Мейерхольд, 1937—40 й. лар Вахтангов театрларида, Москва драма театри, 1954—67 й. лар В. Маяковский номидаги театрда ишлаган. Свердлин ўзбек профессионал актёрларининг биринчи муаллимларидан. У 1924—30 й. лар Москвада биринчи ва иккинчи ўзбек драма студияларида дарс берган («Қоровул уйқуси», «Ёрқиной» спектаклларини саҳналаштирган). Тихон («Момақалдироқ»), Полоний («Хамлет»), Хлебников («Номус қонуни»), Мелоди («Шоир қалби») ва б. саҳнада яратган энг яхши ролларидан, «Москвадан йироқда» (Залкинд), «Мовий денгиз ёнида» (Юсуф), «Тоққа қочган Алитет» (Алитет), «Йўл» (Беимбетов) каби фильмларда суратга тушган. Тошкентда онаси яшагани туфайли у Ўзбекистонга тезтез келиб турган ва миллий киномизнинг шаклланишига муносиб ҳисса қўшган. 1943 й. С. «Насрнддин Бухорода» фильмида Хўжа Насриддин образини яратган. Шунингдек, Тошкент киностудиясида яратилган «Унинг исми СухэБатор» («Монголкино», 1942) фильмида ҳам СухэБатор ролини ўйнаган.