СЮЖЕТ

СЮЖЕТ (франц. — предмет, мазмун, нарса) — бадиий асар мазмунини ташкил этадиган, бирбири билан ўзаро боғлиқликда кечадиган, қаҳрамонлар ўртасидаги алоқалардан таркиб топган воқеалар тизими. Барча эпик, драматик ва лироэпик турдаги бадиий асарларда Сюжет мавжуд бўлади. ғар бир адабий турда Сюжет ўзига хос характерна эга. Кўпгина лирик асарларда кўзга яққол ташланиб турадиган Сюжет тизими йўқ. Улардаги ҳистуйғу, ўйкечинмалар ривожи қайсидир маънода лирик асар Сини ташкил этади. Айрим адабиётшунослар сюжетлилик умуман лирик турга хос хусусият эмас, деб ҳисоблайди. Чунки лирик асарда воқеалар тизими бўлмаслиги ҳам мумкин. Айни чоқда, С фақат воқеалар тизимидан ҳам иборат эмас.

Бадиий асарда тасвирланган воқеалар тизимининг ўзаро муносабатига кўра С асосан хроникал (воқеабанд) ва концентрик (воқеабанд бўлмаган) турларга бўлинади. Хроникал Сюжетда воқеалар орасидаги вақт муносабати етакчилик қилади (мас, Д. Д. Дефонннт «Робинзон Крузо», Сервантесниш «Дон Кихот», Ойбекнит «Навоий», П. KpduҒ>овнинг «Юлдузли тунлар» асарлари). Концентрик Сюжетда эса асарда тасвирланган воқеалар орасидаги сабаб — натижа муҳим аҳамият касб этади (мас, Пушки«нинг «Евгений Онегин», О. Ёқубовнинг «Муқаддас», «Улуғбек хазинаси» асарлари). Аммо бадиий асарларда юқоридаги Сюжет ларнинг ҳар икки тури уйғунлигидан таркиб топган шакли кўпроқ учрайди (мас, Абдулла Қодирийшнг «Ўтган кунлар», Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» асарлари).

Бадиий асар Си тасвирланаётган воқелик ва асарда иштирок этадиган қаҳрамонлар масаласига бевосита боғлиқ. Чунки Сюжет асосидаги воқеликда қаҳрамонлар ҳаракат қилади ва, энг мухими, ҳақиқий бадиий асарларда аввало қаҳрамонлар ўз дардидунёси билан намоён бўлади. Ф. М. Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романида Раскольников, А. Қахдорнинг «Сароб» романида Саидий, Тоғай Муроднит «Отамдан қолган далалар» романида Деҳқонқул образлари атрофида воқеалар санъаткорона тарзда уюштирилган.

Бадиий асар Сюжети экспозиция, тугун, воқеа ривожи, кульминация, ечим сингари бир кдгор унсурлардан таркиб топади. Мас, Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романидаги Худоёрхон билан Анварнинг тўқнашуви эпизоди асарнинг кульминацион нуктаси саналади. Сўнгра воқеалар ечими келади. Бадиий асарда Сюжет унсурлари баъзан турлича хажм ва турлича тартибда келиши мумкин. Шунингдек, айрим асарларда экспозиция ёки ечим сингари Сюжет унсурлари бўлмаслиги ғам мумкин. Бу асло камчилик эмас, аксинча, ўқувчини бадиий тафаккурга чорлайди, тасаввурини кенгайтиради. Баъзи адабиётшунослар пролог (мукаддима) ва эпилог (хотима)ларни хам Сюжет элемента сифатида кўрсатадилар (А Қодирий романларида бу унсурлар мавжуд). Сюжет композиция, конфликт, фабула каби адабий тушунчалар билан ҳам мустаҳкам боғланган.

Ад.: Иззат Султон , Адабиёт назарияси, Т., 1979; Қуронов Д., Адабиётшуносликка кириш, Андижон, 2002.

Баҳодир Каримов.

Loading...