СЮНЯЕВ Рашид Алиевич

СЮНЯЕВ Рашид Алиевич (1943.1.3, Тошкент) — космолог ва астрофизик олим. Россия ФА акад. (1992), техника фанлари д-ри (1973), проф. (1985). Рентген астрономиясининг асосчиларидан бири. Космик расадхоналар («Рентген», «Квант», «Мир», «Гранат») илмий раҳбари. Москва физикатехника интини тугатган (1966). Москвадаги Космик тадқиқотлар ин-ти бўлим мудири (1974 й. дан). 1990й. лардан Германиядаги Макс Планк номидаги Астрофизика инти директори. Илмий ишлари нейтрон юлдузлар физикаси, «қора ўра» атроф муҳитининг тузилиши, галактикалар тўдалари физикасига, уларнинг рентген нурланишининг компакт космик манбалари назариясига, модда ва нурланишларнинг экстремал шароитларда ўзаро таъсирига оид.

Loading...