Ш

Ш — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма олтинчи харфи. Тил олди, сирғалувчи, шовқинли, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Қўлланиш жиҳатдан ўртача фаол, талаффуз жиҳатдан эса барқарор ундош: ҳар қандай позицияда хам деярли бир хил талаффуз этилади. Сўзнинг бошида (ширин, шох, шўх), ўртасида (машҳур, ошиқ, қошиқ) ва охирида (дилкаш, кураш, тиш) кела олади. Баъзан сўз ўртасида жуфт ҳолда ҳам учрайди (пашша, қашшоқ). Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда Ш ҳарфи ўзига хос шаклларда учрайди.

Prev Article

СЎХ ТУМАНИ

Next Article

ШАББЎЙ