ШАББЎЙ

ШАББЎЙ (Matthiola) — бутгулдошларга мансуб бир, икки ва кўп йиллик манзарали ўсимликлар туркуми. Европада, Ғарбий ва Ўрта Осиёда, Шаббўй Жан. Африкада 55 га якин тури маълум. Маданий ҳолда ўсадиган Шаббўйнинг бўйи 20—80 см. Барглари наштарсимон ёки қатмақат. Гуллари оддий, шингилларга тўпланган, қатмақат, чиройли, хушбўй, ранги турлича. Гулчиликда Шаббўйнинг қишки ва ёзги турлари экилади. Ёзги турларининг кўпгина навлари гулзорларда ёки тувакларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Айниқса, оқшомда гуллайдиган Шаббўйнинг (М. bicornis) бир йиллик тури кадрланади. Уруғидан кўпайтирилади. Уруғлари фев. да иссиқхоналарда экилади. Май ойида кўчатлари гулзорларга ўтқазилади. Июндан — авг. гача гуллайди.

Loading...