ШАФТОЛИ

ШАФТОЛИ (Регаса) — раъногулдошларга мансуб дарахтлар туркуми; мевали дарахти. Ватани — Ўрта Осиё. 6 тури маълум: оддий Шафтоли, гансун Шафтолиси, давид Ш. си, потанин Ш. си, мир Ш. си, фарғона Ш. си.

АҚШ, Европанинг жануби, Япония, Хитой, Туркия, Ўрта Осиё, Закавказьеда кенг тарқалган. Бундан 2 минг йил олдин маданийлаштирилган. 5000 га яқин нави бор. Ҳоз. даврда Шафтоли Жанубий ярим шарнинг барча субтропик ва тропик мамлакатларида ўстирилади. Жаҳон бўйича ялпи ҳосили 12,0 млн. т (1999). Ўзбекистонда экин майдони жиҳатидан мевали дарахтлар орасида 3-ўринни эгаллайди.

Боғдорчиликда, асосан, оддий Шафтоли тури навлари ўстирилади (бошқа турларидан манзарали ўсимлик ёки пайвандтаг сифатида фойдаланилади). Бўйи 3—9 м, барги кетмакет жойлашган, наштарсимон, гуллари икки жинсли. Меваси серсув (50 — 600 г гача), данакли, ясси думалоқ, тухумсимон, оқишяшилдан тўқ қизилгача, тукли ва туксиз (луччак). Эти кўкимтироқ, оч пушти, сариқ, тўқ қизил, данагидан ажралади (ажралмайдиган навлари ҳам бор), мазаси нордонширин, ширин. Таркибида 80—90% сув, 10— 14% қанд, 0,081,02% олма, вино, лимон кислота, 0,56—1,26% пектин, шунингдек, ошловчи ва азотли моддалар, А, С, В витаминлари, данаги мағзида 20—60% ёғ, амигдалин, оқсил моддалар ва бошқалар бор. Янгилигида ейилади, қоқи, консерва (жем, мураббо, компот) қилинади, барги ва гули қайнатмаси халқ табобатида бош оғриғи, ревматизм, ошқозоничак касалликларини даволашда қўлланилади. Шафтоли яхши асал берувчи дарахт.

Шафтоли данагидан ва пайванд қилиб қўпайтирилади. Пайвандтаг сифатида одций Шафтоли ва бошқалар турлари уруғкўчати, бодом, тоғолча, баъзан ўрикдан фойдаланилади. Ҳосиддорлиги 200—400 ц/га. Экилганидан кейин 3 — 4йили ҳосилга киради. 12—15 йил яхши ҳосил беради (дарахти 100—150 кг гача). Ўзбекистонда апр. да гуллайди, навига қараб меваси май—окт. ойларида пишади. Шафтоли нисбатан иссиқсевар, ёруғсевар ва —15, — 20° ли қисқа совуқларга чидайди, —25° да нобуд бўлади, айниқса, гуллаган пайтида баҳорги қорасовуқлардан кўп зарарланади. Кўчати кузда ва баҳорда 25—30 см чуқурликда ҳайдалган ерга 5×4, 5×5, 6×3 м схемада экилади. Ёш дарахтлар вегетация даврида 15—16, ҳосилга кирганлари 4—5, тошлоқ ерларда 10—12 марта суғорилади. Шафтолига косасимон шакл берилади ва ҳар йили эрта баҳорда буталади. Ўзбекистонда 50 га яқин навлари р-нлаштирилган. Шафтолининг эртапишар — Анжир шафтоли. Лола, Мореттини; ўртапишар — Зафар, Старт, Малиновий, Эльберта, Ширинмағиз, Оқ шафтоли, кечки — Сальвей, Фарҳод навлари кўп экилади.

Касалликлари: барг бужмайиши, шира оқиши, доғланиш ва бошқалар.

Зараркунандалари: Ш. барг бити, Шафтоли куяси, Шафтоли тана бити. Уларга қарши баҳорда куртаклар бўртишига қадар инсектицидлар ва фунгицидлар билан ишлов берилади.

Ад.: Ўрик, шафтоли, олхўри, Т., 1960; Помология Узбекистана, Т., 1983; Собиров М . Қ., Томорқа боғдорчилиги, Т., 1991.

Султон Холназаров.

Loading...