ШАҒАЛ — тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўладиган қаттиқ қурилиш материали. Пайдо бўлишига кўра, дарё, денгиз, кўл, тоғ ва жар тошларига бўлинади. Шаклига кўра, қиррадор, тухумсимон, найзасимон ва ясси хиллари фарқланади. Дарё ва денгиз Ш. лари тоза ҳамда силлиқ, тоғ, қўл ва жар Шлари қиррадор, турли аралашмалар билан ифлосланган бўлади. Ўлчамига қараб, майда (5—20 мм), ўртача (20—40 мм) ва йирик (40—150 мм) тошларга бўлинади. Ўлчами 150 мм дан катта бўлган тошлар ҳарсангтош деб аталади. Шағаллар йўл қурилишида, бетон қуйиш ишларида қўлланилади. Бетон қуйиш учун энг мақбул хом ашё қиррали Шағал ҳисобланади.