ШАҲАР ВОДОПРОВОД ТАРМОҒИ

ШАҲАР ВОДОПРОВОД ТАРМОҒИшаҳар сув таъминоти тизимининг асосий қисмларидан бири; муайян шаҳар ҳудудидаги сув истеъмол қилинадиган жойларга сув юбориладиган водопровод тармоғи. Истеъмолчиларни сув билан бир меъёрда ва узлуксиз таъминлаш учун ташкил қилинади. Бунинг учун Шаҳар водопровод тармоғи мавзелар бўйича берк контурҳалқалар шаклида қурилади. Шаҳар водопровод тармоғи магистрал линиялар ва тақсимлаш тармоқларига бўлинади. Кўчаларга ётқизиладиган магистрал водопровод тармоғи линияларига истеъмолчилар (бинолар, иншоотлар ва бошқалар)га ўтказиладиган тақсимлаш тармоқлари уланади. Қувурлар водопровод тармогидаги зарур босим кучига, ер тупроғининг қаттиқюмшоқлигига, қувур ётқизиш усули ва иқтисодий омилларга қараб танланади. Ер остига ётқизиладиган қувурлар чўян, пўлат, асбестцемент, пластмасса ва бошқалардан тайёрланади. Қувур ётқизиш чуқурлиги тупроқнинг музлаш даражасига, сувнинг трасига ва тармоқнинг иш режимига боғлиқ. Мас, Тошкент шаҳри учун бу чуқурлик 2,5 м ни ташкил этади. Шаҳар водопровод тармоғи зулфин ва вентиллар, сув олиш қурилмалари — ўт ўчириш гидрантлари билан жиҳозланади. Гидрант ва зулфинлар махсус қудуқларга ўрнатилиб, металл қопқоқлар билан ёпилади. Шаҳар водопровод тармоғида (аҳоли яшайдиган жойларда) сув босими 6 ат дан ошмаслиги лозим. Алоҳида кўп қаватли биноларга етарли босимда сув бериш учун насос стяси ўрнатилади, авария вақтида водопровод тармоғининг шикастланган қисмидаги сув тўхтатилади; бунда тармоқнинг бошқа линияларига келадиган сув тўхтатилмайди. Ўт ўчириш учун мўлжалланган водопровод тармоқлари ҳалқа шаклида қурилади.

Шаҳар водопровод тармоғини, айниқса, ҳалқасимон тармоқ ва бир неча насос стяларидан сув олувчи тармоқни ҳисоблаш жуда қийин ва мураккаб бўлгани учун компьютерлардан фойдаланилади.

Loading...