ШАҲАРЛАРАРО ТЕЛЕФОН АЛОҚА — оғзаки ахборотни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга узатиш ва қабул қилиш. Сим орқали узатиладиган ёки радиосигналлар орқали тарқатиладиган электр сигналлари билан амалга оширилади. Турли шаҳарлардаги абонентлар орасида сўзлашишни таъминлайди. Шаҳарлараро телефон алоқа телефон стясидан қўлда, ярим автоматик ва автоматик тарзда амалга оширилади. Қўлда улашни телефон коммутатори билан жиҳозланган стялардаги телефонистлар амалга оширади (ҳозир камданкам қўлланади). Ярим автоматик улашда алоқа шаҳарлараро автоматик телефон стяларда телефонист қатнашган ҳодда амалга оширилади. Телефонистнинг иш жойида номер тергич бўлиб, буюртма қабул қилинганидан сўнг чақириладиган абонентнинг номерини теради, кейин абонентларни улаш автоматик амалга ошади. Автоматик улашда абонент ўз телефон аппаратида бошқа шаҳарнинг кодини ва абонент номерини териб, у билан тўғридантўғри алоқа боғлайди. Шаҳарлараро телефон алоқа шаҳарлараро автомат телефон стялари (ШАТС), автомат коммутация узеллари (АКУ), уларни ўзаро бириктирувчи алоқа линиялари мажмуидан иборат. АКУ шаҳарлараро каналларни тўғридантўғри (транзит тарзда) улайди (яна қ. Телефон алоқа, Телефон станцияси, Телефон тармоқлари).