
ШАҲРИСТОН
ШАҲРИСТОН — 1) Шаркда ўрта асрларда шаҳарларнинг маркази, мудофаа девори билан мустаҳкамланган асосий қисми. Сарой (баъзан арк), жоме масжид, ёпиқ (тим) ёки очиқ бозор, бош майдон — регистон, муҳим маъмурий бинолар, ҳукмдор ва унинг яқинларининг қўрғонлари, шунингдек, оддий аҳоли хонадонлари ва бошқалар бўлган. Илк даврларда унда боғ, экинзорлар ҳам бўлган. қадимий Бухоро Ш. и аркдан алоҳида қурилган (Наршахийнинг ёзишича, аркнинг бир дарвозасидан арк олдидаги майдон — регистонга, 2дарвозасидан Шаҳристонга чиқилган).
Шаҳристонлар йирикасосий кўчалар билан бир неча даҳаларга бўлинган. Мас, Бухоро Шаҳристон ида ғарбдан шарққа, шим. дан жан. га ўтган қўча Шаҳристонни 4 тенг қисмга бўлган. Шаҳристонда дастлаб деҳқонлар, араб истилосидан кейин савдо ва ҳунармандчилик ривож топгач, савдогарлар, ҳунармандлар (ҳоким табақа билан бир Шаҳристонда) яшаганлар. Кейинги асрларда Шаҳристон атрофида ташқи шаҳар — рабод қурилган. Ўрта Осиёда қўш — ички ва ташқи рабод билан ўралган Шаҳристон ҳам бўлган (мас, Бинкат); 2) бир-бирига яқин шаҳарлар гуруҳи.