ШАЖАРАЙИ ТАРОКИМА

«ШАЖАРАЙИ ТАРОКИМА» («Туркманлар шажараси») — тарихий асар, муаллифи Абулғозий Баҳодирхон. Эски ўзбек тилида ёзилган (1661). Асарда Одамато ҳақидаги диний характердаги афсоналар, ўкузтуркманлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда реал асосга эга булган воқеалар баён қилинган. Обида туркий кабилалар, хусусан, туркман халқининг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлари билан қимматлидир. Унда барча туркий қабилаларнинг афсонавий ҳукмдори Ўкузхон ва унинг авлодлари тарихи, шунингдек, туркман уруғлари — солур, така, бояндур, теваги, ёвмут, Хизр эли, Али эли, сариқ, эрсари, ёзир ва б. нинг генезиси хусусида қисқа маълумотлар берилган.

Манбанинг танқидий матни, рус тилига таржимаси ва илмий тадқиқи 1958 й. акад. А. Н. Кононов томонидан чоп этилган. Асар 1992 й. жорий алифбода Тошкентда нашр қилинди.

Ад.: Кононов А. Н., Родословная туркмен. Сочинение Абул Газихана Хивинского, М. Л., 1958.

Loading...