ШАКАЛА

ШАКАЛА, Шакла (санскритча: пали тилида — С акал а) — Панжобдаги қад. шахар (ҳоз. Сиалкот, Покистон). Мил. ав. 1минг йиллик ўрталарида вужудга келган деб тахмин этилади. Шим. Ғарбий Ҳиндистоннинг муҳим савдо ва ҳунармандчилик маркази ҳисобланган. Подшо Менандр даврида Ш. Ҳиндюнон давлатининг пойтахти бўлган. 5—6-а. ларда эфталийлар истилоси даврида жиддий шикастланган, бирок, Михиракула давлатининг пойтахти бўлган. Сўнгги ўрта асрларда Шакаланинг мавқеи анча пасайган.

Prev Article

ШАЙХОНТОҲУР

Next Article

ШАКАРҚАМИШ