ШАКАРПАЛАК

ШАКАРПАЛАК — ўртапишар қовун нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз ва картошкачилик и. т. интида Фарғона водийсининг маҳаллий навидан якка танлаш усули билан яратилган (бу навнинг П. Н. Дудко томонидан яхшиланган Оқ Ш. 554 ва К. И. Пангало ва М. К. Гольдгаузен томонидан яхшиланган Қизил Ш. хиллари бор). Меваси узун тухумсимон, ўртача катталикда, уз. 26—32 см, оғирлиги 2—4 кг. Сирти текис, тўри йирик катакли, ўртача дағал. Ранги оч яшил. Пўсти қаттиқ, этининг қалинлиги 4—4,5 см, оқ, мулойим, карсиллайди, жуда ширин, хушбўй, таркибида 8—14% қанд, 10—17% қуруқ модда бор. Уруғи униб чиққанидан кейин ҳосили 75—90 кунда пишади.

Ҳосилдорлиги 200—250 ц/га. Фузариоз (оқпалак) касаллигига нисбатан чидамли. Ташишга ва узок, жойларга юборишга ярокли. 1948 й. да давлат реестрига киритилган. Ўртапишар навлар орасида энг яхши сакланади, сифатли қоқи олинади. Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида экилади.

Абдулазиз Аббосов.

Loading...