ШАКТИ (санскритча — куч, қувват) — ҳиндуийликдаги тушунча. Аёл яратувчи кучкувватга эга деган маънони билдиради. Шактига сигиниш — шактизм тантризм ва шиваизмда кенг тарқалган. Уларда Шакти Шива рафиқалари (Парвати, Дурги, Кали)дан бири қиёфасида гавдаланади. Шактига сиғинишнинг ашаддий тарафдорлари шактийлар сектасига киради.