ШАКЬЯ

ШАКЬЯ, Сакья — қадимда кшатрийлар олигархик республикаси ва Жан. Ҳимолай этаклари (Непал)даги қабила. Капилавасту ш. республиканинг пойтахти бўлган. Будда анъанасига мувофиқ, ШакьяМуни (Шакьятарки дунё) лақабли буддизм асосчиси Сиддҳартҳа Гаутама Шакья қабиласидан бўлган. Унинг Шакьяга мансуб дастлабки издошлари будда роҳиблар жамоасининг асосини ташкил этган, шунинг учун Будда роҳиблари кўпинча Шакья деб ҳам аталган (яна қ. Будда).

Loading...