
ШАЛҚАР
ШАЛҚАР — Навоий вилояти Учқудук туманидагм шахарча (1989 й. дан). Туман маркази (Учқудуқ)дан 4 км жан. шаркда жойлашган. Яқин т. й. станцияси Учқудуқ. Шалқар орқали Навоий — Учқудуқ автомагистрали, Навоий — Учқудуқ — Нукус темир йўли ўтган. Аҳолиси 1,4 минг киши (2003). Шаҳарчада умумий таълим мактаби, алоқа бўлими, тиббий пункт, дорихона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Ш. атрофида фойдали қазилмалардан каолин мавжуд.