ШАМАЕВА

ШАМАЕВА Муҳаббат (асл исми Люба) (1944.12.5, Бухоро) — хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (1978). Ижодий фаолиятини Бухорода хаваскорлик ансамблида бошлаган. 1963—65 й. лар Ўзтелерадиосининг «Мақом ансамбли», 1965—91 й. лар эстрадасимфоник оркестрида якка хонанда. 1990й. ларнинг 2-ярмидан НьюЙоркдаги «Тикланиш» бухоро яҳудийлари мусиқали театри актрисаси. Жозибали, ёрқин овоз соҳибаси. Репертуаридан ўзбек халқ («Танавор», «Фарғонача» ва б.) ашулалари, бастакор ва композиторлар яратган лирик ва эстрада қўшиқлари («Кўчалар», Д. Зокиров; «Тошкент наҳори», «Тонг навоси», М. Мирзаев; «Ўрик гуллаганда», М. Левиев; «Йўлларим», М. Ашрафий; «Мирзачўл ёрёри», F. Крдиров ва б) кенг ўрин олган. У, шунингдек, турли халклар (тожик, яҳудий, озарбайжон, татар, турк, эрон, араб, афғон, француз ва б.) қўшиқларини ҳам ижро этган. Европа ва Осиё мамлакатларида гастролда бўлган. Ижролари грампластинка ва компакт дискларга ёзилган.

Loading...