ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ

ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ (ШЭС) — шамол оқимининг кинетик энергиясини электр энергиясига айлантирувчи курилма. Шамол двигатели, электр токи генератори, генератор ва двигателнинг ишини бошкарувчи автоматик қурилма хамда улар ўрнатиладиган иншоотлардан иборат. Шамол электр станцияси дан, кўпинча, шамол оқимининг ўртача йиллик тезлиги юқори (5 м/сек дан катта) бўлган ва марказлаштирилган электр таъминот тармоқларидан узоқда жойлашган ҳудудларда (мас, Ўрта Осиёда — дашт, чул ва чала чулларда) электр энергияси манбаи сифатида фойдаланилади. Шамол электр станциясида 8 кВт дан 1,2 мВт гача қувватли электр энергияси ҳосил қилиш мумкин.

Loading...