ШАМОЛ ЭНЕРГЕТИКАСИ

ШАМОЛ ЭНЕРГЕТИКАСИфан ва техниканинг шамол оқимининг кинетик энергиясидан механик, электр ва иссиклик энергияси олишда фойдаланиш усулларини, назарий асосларини ишлаб чиқувчи ва халқ хужалигида шамол энергиясидан фойдаланиш тармоқлари ҳамда йулларини белгиловчи соҳаси. Инсон шамол кучидан кадимдан фойдаланиб келган. Олдинига унинг кучидан фақат елканли қайиқларда фойдаланилган, кейинчалик (мил. ав. 2—1-а.) Миср ва Хитойда шамол тегирмонлари пайдо булган (қ. Шамол тегирмони), кейинчалик шамол двигателлари ва қурилмалари яратилган. Шамол энергиясидан Қуёш ва сув энергияси билан бирга фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Шамол энергетикаси, асосан, 2 қисмга булинади: шамол техникаси ва шамолдан фойдаланиш. Шамол техникаси қисми шамол кучидан фойдаланиб ишловчи техника воситалари (агрегатлари, двигателлари, қурилмалари) ни лойиҳалашнинг назарий асослари ва амалий усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Шамолдан фойдаланиш қисмида шамол энергиясидан самарали фойдаланиш, шамол қурилмаларидан унумли фойдаланиш, уларнинг техникиқтисодий курсаткичларини яхшилаш масалалари ва б. нинг назарий ва амалий масалалари урганилади ва амалда татбиқ қилинади. Шамол энергетикаси узининг назарий ва амалий масалаларини урганиш ва ишлаб чиқишда бошқа фан соҳаларига, айниқса, аэрологик тадқиқотлар натижаларига асосланади. Бошка энергия манбаларидан фойдаланиш ноқулай ва умуман бундай манбалар йўқ жойларда Шамол энергетикаси ишланмалари жуда асқотади. Ўрта Осие’да (хусусан, Узбекистонда) дашт, чўл ва чала чулларда Шамол энергетикаси техника воситалари кўл келиши мумкин. Ўзбекистон ФА Энергетика ва автоматика интида Шамол энергетикаси муаммолари билан ҳам шуғулланилади.