ШАМОЛ — атмосферада ҳавонинг ер сиртига нисбатан горизонтал ҳаракати. Ҳаракатнинг горизонтал ташкил этувчиси Шамол сифатида тасаввур қилинади. Баъзан, горизонтал Шамолга нисбатан анча кучеиз вертикал Ш. қам бўлади. Кучли вертикал Шамол айрим ҳоллардагина, мас, конвекция кучли тараққий этган булутларда ёки тоғларда — ҳаво тоғ ён багри бўйлаб пастга ҳаракат қилгандагина вужудга келади. Шамол босим горизонтал йўналишда нотекис тарқалган пайтда атмосфералаги транинг ҳар хил бўлиши оқибатида пайдо бўлади. Шамол тезлиги ва йўналиши билан ифодаланади. Ер юзасидаги Шамол тезлиги махсус асбоблар (мас, анемометр), эркин атмосферада эса учаршар (радиозонд) ёрдамида аникланади. Шамол тезлиги м/сек, м/соат, йўналиши эса флюгер, вимпел, шамол конуси ва б. ёрдамида аникланади. Шамолнинг қайси томондан эсгани азимут билан кўрсатилади. Шамол йўналиши градус ёки румбалар билан ифодаланади. 5—8 м/сек тезликдаги Шамол ўртача, 14 м/сек тезликдаги Шамол эса кучли ҳисобланади; 20—25 м/сек тезликдаги Шамол довул (шторм), 30 м/сек тезликдаги Шамол бўрон (ураган), унинг бирданига 20 м/сек гача кескин кучайиши қасирға (шкал) дейилади. Тропик циклонларда айрим қаттиқ Шамол ларнинг тезлиги 100 м/ сек гача етиши мумкин. Тропосферадаы юқори кўтарилган сари Ш. тезлиги кучаяди, 8—10 км баландликда 60—70 м/ сек дан хам ортиб кетади. Ҳаво оқими турбулентлиги туфайли ҳар доим Шамол тезлиги ва йўналиши ўзгариб туради. Ер юзасида баъзан бутунлай Шамол бўлмай сукунат (штиль) юз беради. Шамол тезлиги ва йўналиши кеча ва кундузга ҳам боклик. Кечаси Ш. тезлиги ер сиртида энг кичик бўлиши, кундузи пешиндан кейинги пайтларда эса энг юқори қийматга эришиши мумкин. Шамолнинг йил мобайнидаги табиати атмосферанинг умумий циркуляциясига ва мақаллий шароитига боғлиқ бўлади. Маҳаллий Ш. ўша жойнинг маҳаллий атмосфера циркуляциясига, жойнинг рельефига ва б. омилларга боғлиқ (қ. Маҳаллий шамоллар).