ШАМОЛЛАР СХЕМАСИ

ШАМОЛЛАР СХЕМАСИ (метеорологияда) — маълум жойдаги (маҳаллий) шамол режими (йуналиши) ни ифодалайдиган график. Одатда, кўп йиллик кузатишлар асосида ойлик, мавсумий ва йиллик графиклар тузилади. Уфқнинг асосий йўналишлари бўйлаб бир марказдан таралган нур шаклидаги чизиғутарнинг узунлиги шу йўналишда эсган шамолларнинг қандайдир қийматига (уларнинг такрорланишига, ўртача тезлигига, шу икки миқдорнинг кўпайтмасига ва б. га) мутаносиб (уйғун) бўлади. Шамоллар схемаси. Нурлар (чизиклар)нинг ҳар бири шамолнинг қайси томонга эсишини кўрсатади (мас, Ғ — ғарб, Ш — шимол, ШҚ — шарқ, Ж — жануб, ШҒ — шимолиғарб, ШШҚ шимолишарқ, ЖШҚ — жанубишарқ, ЖҒ — жанубиғарб). Нурларининг учлари синиқ чизиклар ёрдамида бирлаштирилади. Шамоллар схемасининг фан ва халқ хўжалигидаги назарий ва амалий ахамияти катта.

Loading...