ШАМОЛЛАШ — организм совқотиши оқибатида келиб чиқадиган ўткир респиратор касалликларнинг умумий номи. Ҳаво ҳароратининг пасайиши, намлиганинг ортиши ва б. омиллар Шамоллашга сабаб бўлади. Шамоллаш кишининг кучқувватини ва организмнинг микробларга карши курашиш қобилиятини сусайтиради. Шамоллаш деганда кўпинча нафас йўли касалликлари: тумов, катар, бронхит, зотилжам, грипп ва б. тушунилади. Шамоллаган кишининг эти увишади ёки совқотади, аксиради, бурни ачишиб сув келади, иситмаси чиқади, боши оғриб, лоҳас бўлади, дармони қурийди.
Бирор аъзо шамоллаганда кўпинча унинг нерв томирлари ва мускуллари яллиғланиб оғрийди, мас, радикулит, ишиас, миалгия, невралгия, юз нерви фалажи ва б. Ш. организм сезувчанлигининг ортиши билан кечадиган (аллергик) касалликлар, мас, бўғим ревматизми, айрим сурункали хасталикларга, мас, сурункали нефрит ва б. зўриқишига сабаб бўлади.