ШАМОЗИТ

ШАМОЗИТ [Швейцариядаги Шамозон (Chamozon) қишлоғи номидан] — I) варақсимон силикатларнинг кичик синфига мансуб минерал, темирли хлорит. Кимёвий таркиби (Fe, A1, Mg)3[(Si, A1)4O,J (OH)2 (Fe, Mg)3 (О, ОН)6. Таркибида 30% дан ортиқ темир оксиди бор; 2) Бертьерин, септешамозит минераллари, септехлоритлар оиласига мансуб. Кимёвий таркиби (Fe2+, Fe3+, Al, Mg)6 [(Si, A1)4OJ (OH)8. Унда 40—45% темир оксиди бўлиб, табиий ўзгарувчан. Ҳар иккала минерал бирга учраши мумкин ва уларни бирбиридан фарклаш қийин. Моноклин сингонияда кристалланади. Структураси каолинитникига ўхшаш. Шамозит оолитлар, тупроқсимон жинслар тарзида бўлади. Ранги яшилсариқ, кўк, кулрангқўнғирдан қорагача. Қаттикдиги 2,5—3, зичлиги 3—3,3г/см3. Мўрт, хира ялтирайди. Гиперген. Гилли ётқизикларда ва чўкинди темир рудаларида учрайди. Шамозит сидерит, темир сульфиди, марказит ва пирит билан ассоциацияда бўлади. Нураш натижасида оксидланади ва темир гидрооксидларини ҳосил қилади. Баъзан катта тўпламлар тарзида учрайди. Темир рудаси. Ўзбекистонда Қурама тоғлари (Навгарзансойнинг касситеритсульфидли руда намоёнларида) ва Шим. Орол бўйи чўкинди темир конларида мавжуд.

Loading...