ШАМПИНЬОН (Agaricus) агарикадошлар оиласига мансуб қалпоқчали замбуруғлар туркуми; экма қўзиқорин. 60 га яқин тури маълум. Шампиньоннинг жуфт спорали (A. bisporus) тури кенг тарқалган бўлиб, махсус ним қоронғи, салқин ва нам муҳитда (ҳарорат 20—25°, намлик 80 — 90%) сўкчакларда етиштирилади. Шампиньон қовуриб, қайнатиб (шўрва), димлаб ейилади, консерва қилинади (қ. Қўзиқорин).