ШАМСИДДИН ЭЛТУТМИШ

ШАМСИДДИН ЭЛТУТМИШДеҳли султонлиги ҳукмдори (1211—36), ғуломлар сулоласидан. Ёшлигида Дехли султонлиги асосчиси Қутбиддин Ойбоқнинг турк ғуломи бўлган, кейинчалик бир қатор вилоятларнинг ноиби (муқта) этиб тайинланган. Султонликка Панжоб ва Синдни қўшиб олган ва ҳинд князлари билан муваффақиятли урушлар олиб борган. 1229 й. Бағдод халифаси томонидан мустақил ҳукмдор (султон) деб эътироф этилган. Шамсиддин Элтутмиш даврида Деҳлида йирик диний иншоотлар қурилиши олиб борилган.

Prev Article

ШАМС

Next Article

ШАМСИДДИНОВ