ШАМСИДДИН МАҲБУБИЙ

ШАМСИДДИН МАҲБУБИЙ, Шамсиддин Аҳмад ибн Жамолиддин Маҳбубий Бухорий (12-а. нинг 2-ярми — Бухоро — 1238) — шайх ва машҳур фақиҳ. Унвони: Садр ашШариъа алакбар (алаввал). Йирик фақиҳ Жамолиддин Убайдулло ибн Иброҳим Аҳмад (1151 — 1233) хонадонида туғилган. Шамсиддин Маҳбубий Мадраса таҳсилини олган, фиқҳга оид кўплаб асарлар ёзган. Мўғумар истилосидан кейин Бухоро халқининг босқинчиларга қарши курашида ғоявий раҳнамолик қилган. Унинг таклифи билан мўғулларга қарши кўтарилган қўзғолонга Маҳмуд Торобий бошчилик қилган. Қўзғолончилар Бухоро ш. ни эгаллагач, бош садр Бурҳониддин (қ. Бурҳонлар, Садри жаҳон) Ш. М. ни шаҳар садри қилиб тайинлашга мажбур бўлган. 1238 й. да Бухоро атрофида мўғулларга қарши бўлган жангда Маҳмуд Торобий билан биргаликда Шамсиддин Маҳбубий ҳам ҳалок бўлган. Бухоро ш. даги Чашмаи Айюбнинг шарқий томонидаги Шеробод мозорида дафн этилган.

Ад.: Гафурова Р. Л., Китоби Муллазаде, Т., 1992; Йўлдошев Н., Ражабов П., Мавлоно Шамсуддин Маҳбубий алБухорий, Бухоро, 2001.

Prev Article

ШАМС

Next Article

ШАМСИДДИНОВ