ШАМСИЕВ

ШАМСИЕВ Порсо (1897.10.2, Бухоро — 1972.21.3, Тошкент) — навоийшунос ва матншунос олим. Филол. фанлари дри (1970), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972). Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. 30й. ларга қадар Мадраса, мактаб ва маориф йўналишидаги муассасаларда хизмат қилган. Ўзбекистон Давлат нашриёти (1931 — 36) ва Уқувпедагогика нашриёти (1936—40) да муҳаррир, Ўз ФАН нашриётида муҳаррир (1941—45), Тил ва адабиёт интида катта илмий ходим (1945—72). «Адабиётдан иш китоби», «Адабиёт дарслиги», «Ўзбек тили дарслиги», «Ўқиш китоби» (1 ва 2китоблар) муаллифи. Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн», «Мажолис уннафоис», «Маҳбуб улқулуб» ва б. асарларининг илмийтанқидий матнини нашрга тайёрлаган ҳамда шоир асарларининг 15 жилдлигини нашр этишда фаол катнашган. «Хамса»нинг илмийтанқидий матнини яратиб, мазкур матн юзасидан амалга оширилган текстологик тадқиқотларини докторлик диссертацияси сифатида ҳимоя этган. Шамсиев, бундан ташқари, Хондамирнинг «Макорим улахлоқ» асарини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган, Бобурнинг «Бобурнома» (С. Мирзаев билан ҳамкорликда) асарининг илмий нашрини яратган, 5 китобдан иборат «Ўзбек адабиёти» мажмуасини тузиш, таҳрир этиш ва изохлар ёзишда иштирок этган. Шамсиев Британия музейида сакланаётган ва Абдужамилга нисбат берилган «Туҳфат улсалотин» асари микрофильмини ўрган. иб, унинг Навоий ғазалларидан олинган ва Абдужамил хаттот томонидан кўчирилган шоҳбайтлар эканини ва мавзу бўйича 45 фаслга бўлинганини аниклаган. Ш. Ғафур Ғуломнинг 4 жилдли «Танланган асарлар»и ва 2 жилдли «Адабийтанқидий мақолалар» ини ҳам нашрга тайёрлаган. Шамсиев шунингдек, С. Иброҳимов билан ҳамкорликда «Ўзбек классик адабиёти луғати» (1953) ва «Навоий асарларининг луғати» (1972)ни тузган.

Тошкент кўчаларидан бирига Шамсиев номи берилган.

Ас: Ўзбек матншунослигига оид тадқиқотлар, Т., 1986.

Loading...