ШАМСУДДИН КУЛОЛ МАҚБАРАСИ — Шақрисабздаги меъморий ёдгорлик (15-а.). Амир Темурнинг отаси Амир Тарағойнинг пири Шамсуддин Кулол қабри устига қурилган. Гўрхонанинг тарҳи тўртбурчак (12,1×10,6 м), пишиқ ғиштдан қурилган, тўрдаги девори равокли токлардан иборат. Уймакори эшиги майда гулли, унинг ислимий нақши ва куфий ёзуви нодир. Мақбаранинг кулоҳий (қиррадор) гумбази 20-а. бошларида бузилиб тушган, ўрни бир устунли текис том 6н таъмирланган. Шамсуддин Кулол Мақбараси Амир Темур даврида шаклланган янги меъморий услубнинг илк намунаси ҳисобланади, айниқса, бино ичидаги гумбаз ости тузилмаси — ўзаро кесишган равоқлар ва улар орасидаги қалқонсимон безаклар меъморий услубга муҳим таъсир кўрсатган.