ШАН ТИЛИ

ШАН ТИЛИтай тилларидfн бири; Мьянманинг шим. шарқидаги Шан миллий вилоятида, ХХРнинг Юньнань вилоятида, шунингдек, Таиланд ва Лаосда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 3 млн. кишидан ортиқ (Мьянманинг ўзида 3 млн. кишига яқин). Шан тилининг 3 лаҳжаси бор: тайлонг — Шан вилоятидаги кўпчилик шанлар сўзлашадиган лаҳжа; тайне (тайле) — ХХРдаги кўпчилик шанлар сўзлашадиган лаҳжа; таймау — Иравади дарёси водийсида Бамо туманидаги шанлар сўзлашадиган лаҳжа. Лаҳжалар ўзаро фонетик ва лексик жиҳатдан фарқланади. Шан тили — уругқабилалар ичидаги кундалик сўзлашув тили бўлиб, у Шан вилоятидагина муҳим коммуникатив аҳамиятга эга: бу ерда Шан тилида вақтли матбуот ва бадиий адабиёт нашр этилади. Ёзуви ҳарфбўғинли бўлиб, тахм. 11 —12-а. ларда яратилган ва 2 кўринишга эга: тайлонг лаҳжасида қўлланадиган ва ҳарфбелгилари думалоқ шаклда бўлган кўриниши пали ёзуви дан; бошқа лаҳжаларда қўлланадиган, ҳарфбелгилари бурчакли (қиррали) бўлган кўриниши деванагариаан келиб чиққан. Энг қад., асосан, диний мазмундаги ёдгорликлари 18-а. га мансуб.

Prev Article

ШАМСУЛМУЛК

Next Article

ШАН ТОҒЛИГИ