ШАН ТОҒЛИГИ — Мьянманинг шарқий қисмидаги тоғлик, шунингдек, Хитой, Лаос ва Таиланд ҳудудида ҳам давом этади. Майд. 150 минг км2.
Гнейс, кристалли сланец ва оҳактошлардан тузилган. Карст ривожланган. Ғарбий қисми ўртача бал. 900 м бўлган ўрқирли текислик, алоҳида ясси юзали тепаликлар хам учрайди. Шарқий кисми, асосан, Салуин ва Меконг дарёларининг чукур даралари билан ўйилган тоғ тизмаларидан иборат, ўртача бал. 2500 — 2600 м. Полиметалл рудалар, қимматбаҳо тошлар конлари топилган. Иқлими субэкваториал, муссонли, янв. нинг ўртача траси 18—24°, июлники 30° гача. Йиллик ёғин 1300—1700 мм, асосан, ёз ойларида ёғади. Гидроэнергия ресурсларига бой. Кўл кўп. Доим яшил ва барг тўкувчи ўрмонлар баландлик ортган сари игна баргли ўрмонлар билан алмашинади. Қурғоқчил ҳудудларда саванна ўсимликлари ўсади.