ШАН (ўзларини — тхай нью деб атайдилар) — Мьянманинг шим. шарқи (2,85 млн. киши), Таиланд ва Лаосдаги таи гуруҳига мансуб халқ. Умумий сони 2,93 млн. киши (1987). Диндорлари, асосан, буддавийлар. Шан ларнинг аждодлари Ҳиндихитойда мил. ав. 1минг йиллик охири — мил. 1минг йиллик бошида пайдо бўлишган. 7-а. да улар илк ўрта аср Муанмау давлатини барпо этишган. Бу давлат 16-а. да парчаланиб кетган. 1947 й. Ш. лар мухторият ҳуқуқини олганлар (миллий Шан давлати). Анъанавий машғулоти — деҳқончилик, чорвачилик, балиқ овлаш; ҳунармандчилик тараққий этган.