ШАНЬДУН

ШАНЬДУН — Хитойнинг шарқий қисмидаги провинция. Шаньдун о. ва қисман Буюк Хитой текислигида, Хуанхэ дарёсининг қуйи қисмида жойлашган. Сариқ денгиз ва унинг Бохайвань қўлтиғи сувлари ураб туради. Майд. 153 минг км2. Ахолиси 88,4 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Цзинань ш. Иклими мўътадил, муссонли иқлим. Дарё кўп, асосий дарёлари — Хуанхэ, Вэйхэ. Кўллардан Дунпинху ва Душаньху Буюк канал билан боғланган. Шаньдун — мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган, муқим индустриал рни. Кончилик ривожланган: тошкўмир, нефть, темир рудаси, боксит, графит, туз қазиб олинади. Нефтни қайта ишлаш — етакчи саноат тармоғи. Цзинань ва Циндао ш. ларида йирик кора металлургия здлари, Циндаода алюминий зди бор. Машинасозлик кўп тармокли: электр жиҳозлари, вагонлар, тўқимачилик ва қ. х. машиналари и. ч., кемасозлик ва б. ривожланган. Киме, қоғозцеллюлоза, ип газлама, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд.

Шаньдун — мамлакатнинг муҳим қ. х. райони. Асосий экини — бугдой, шунингдек, дуккаклилар, тариқ, шоли, гаолян, маккажўхори, батат, техника экинларидан пахта, ер ёнғоқ, тамаки, каноп экилади. Мевали боғ ва токзорлар бор. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, эшак, қўй ва эчки, йилқи боқилади. Паррандачилик ривожланган. Денгиздан балиқ ва денгиз ҳайвонлари овланади. Хуанхэ, Сяоцинхэ дарёларида, Буюк каналда кема қатнайди. Йирик портлари: Циндао, Яньтай, Вэйхай, Лункоу ва Шидао. Циндао денгиз курорти бор.

Шаньдун ҳудудида Луншань неолит даври маданияти буюмлари топилган. Мил. ав. 8—3-а. ларда ҳудуд Ци ва Лу подшоҳликлари таркибида бўлган. Шаньдун — хитойлик файласуфлар Конфуций ва Мэнцзининг ватани. 17-а. нинг ўрталаридан Хитойнинг Шаньдун провинцияси.

Loading...