ШАННОН — Ирландиядаги энг катта даре. Уз. 368 км, ҳавзасининг майд. 15,7 минг км2. Қатор жойлашган кўллар орқали Марказий текисликдан оқади, этуарий ҳосил қилиб Атлантика океанига қуйилади. Ёмғир сувидан тўйинади. Куз ва қиш ойларида серсув, езда суви камаяди. Ўртача сув сарфи 200 м3/сек. ЛохАллен кўлидан бошлаб кема қатнайди. Иккита канал орқали Дублин билан боғланган. Қуйилиш ерида Лимерик денгиз порти жойлашган.